empty
 
 

Валюта свопи — бу позицияни кейинги кунга кўчириш учун тўланадиган ҳақдир. Айнан шунинг учун трейдерларнинг кўпчилиги кундузги битимларнинг муддатини узайтиришдан воз кечишади.

Своп қандай ҳисобланади? Мисол учун, трейдер позицияни кейинги суткага очиқ қолдиришни истаётган бўлсин. Бу ҳолда у комиссия тўлашига тўғри келади, яъни позицияни кўчиргани учун своп тўлаши керак бўлади. Своп фоизли ставкалар орасидаги фарқлардан келиб чиқиб ҳисобланади. Масалан, NZD 1,75% – USD 0,5% = 1,25%. Бу фарқни 365 кунга бўламиз ва тўлаш учун зарур бўшган фоиз суммасини ҳосил қиламиз.

Своп мусбат ҳам, манфий ҳам бўлиши мумкин.

Бироқ яқин вақтдан бери Форекс бозорида свопларсиз савдо ҳисоб-варақлари пайдо бўлди, улар билан савдо қилишда комиссия тўлаш керак эмас. Шундай қилиб, истаган валюта жуфтлиги бўйича операцияларни амалга ошириб, трейдер позицияни бошқа кунга кўчиришда ҳеч нарсани йўқотмайди, унинг натижаси эса берилган вақт оралиғида фақат курснинг динамикасигагина боғлиқ бўлади. Свопсиз ҳисоб-варақлари биринчи навбатда диний эътиқодларига кўра своп комиссиясини шариат ман этгани учун узоқ муддатли савдони олиб бора олмайдиган муслмонлар учун мўлжалланган, шунингдек свопнинг таъсирини ҳисобга олмайдиган платформаларда савдо қилиш учун мўлжалланган.

Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.