empty
 
 

Elder-rays: тавсифи, созланиши ва қўлланиши

Элдер Нурлари Техник Индикатори (Elder-Rays) - бу индикаторлар ва осцилляторлар трендини кузатувчи хоссаларнинг бирлашмасидир. Улар кузатиб борувчи индикатор сифатида экспоненциал сирпанувчи ўртача (ЕМА, энг яхши даври 13)дан фойдаланади. Осцилляторлар буқа ва айиқларнинг қувватини акс эттиради. Элдер Нурларини ясаш учун учта диаграммадан фойдаланилади: бирида нархлар ва ЕМА, қолган иккитасида - Буқалар Кучи Осциллятори (Bulls Power) ва Айиқлар Кучи Осциллятори (Bears Power).

Elder-Rays ҳам алоҳида, ҳам бошқа методлар билан биргаликда фойдаланилади. Агар улардан алоҳида фойдаланилса, у ҳолда ЕМА оғиши тренднинг йўналишини белгишашини ҳисобга олиш лозим. Буқалар ва айиқлар кучининг осцилляторлари позицияларни очиш/ёпиш пайтини аниқлаш учун қўлланилади.

Харид қилиш тавсия қилинади, агар:

ўсувчи тренд мавжуд бўлса (ЕМА йўналиши билан аниқланади);

Айиқлар Кучи Осциллятори манфий, лекин шунинг билан бирга ўсади;

Буқалар кучи Осцилляторининг охирги чўққиси олдингисидан юқорироқ жойлашган бўлса;

Айиқлар Кучи Осциллятори буқа дивергенциясидан сўнг ўсса.

Айиқлар Кучи Осцилляторининг мусбат қийматларида харидлардан ўзини тутиб туриш керак.

Сотиш тавсия этилади, агар:

пасаювчи тренд мавжуд бўлса (ЕМА йўналиши билан аниқланади);

Буқалар Кучи Осциллятори мусбат, лекин аста-секин камайиб бормоқда;

Айиқлар кучи осцилляторининг охирги чуқурлиги аввалгисидан пастда жойлашган бўлса;

Буқалар Кучи Осциллятори айиқ диверганциясидан чиққан ҳолда камайиб бормоқда.

Қисқа позицияларни очмаслик тавсия этилади, агар Bulls Power осциллятори манфий бўлса.

Bulls Power ва Bears Power осцилляторлари ва нархлар ўртасида дивергенция - операцияларни ўтказиш учун энг яхши вақтдир.

Ҳисоблаш

BULLS = HIGH - EMA

BEARS = LOW - EMA

Где:

BULLS — буқалар кучи;

BEARS — айиқлар кучи;

HIGH — жорий барнинг максимал нархи;

LOW — жорий барнинг минимал нархи;

EMA — экспоненциал сирпанувчи ўртача.

   Индикаторлар рўйхатига қайтиш   
Индикаторлар рўйхатига қайтиш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.