empty
 
 

Бурилиш стретегиялари ичида энг оммабоп ва самаралиси бўлиб "Уч чўққи" ва "Уч чуқурлик" ҳисобланади. Трендни тескари томонга бурилиши вақтда улардан фойдаланиш энг тўғри йўл. Стратегияларнинг асосида нарх графиги маълум шартларга мос келганида график фигураларни аниқланиши ётади.

"Учт чўққи"

Графикда биз "Уч чўққи" фигурасини кўряпмиз. У трендни бурилишининг индикатори сифатида хизмат қилади. Трейдер қўллаб-қувватлаш ва қаршилик кўрсатиш даражасига асослаган ҳолда ишлаб топиш имконига эга. "Уч чуқурлик" ҳам, "Уч чўққи" ҳам графикда осон аниқланади. Улар минутли ва соатли вақт бўлинмаларида шаклланади. Бу фигураларни осон аниқлаш мумкинлиги сабабли бурилиш қонунияти ўз вақтида тўғри йўналишда позицияни очиш мумкин.

"Уч чўққи" асосида қурилган стратегия "буқа" бозори вақтида қўлланилади, яъни ўсувчи трендда. Активнинг қиймати уч марта кетма-кет юқорига қаршилик кўрсатиш даражасини ёриб бўтишга ҳаракат қилади. Агар бу бўлмаса, у пастга аввалги қўллаб-қувватлаш (бўйин) даражасигача бурилад, яъни тренд ўзгаради.

Кўп ҳолларда унча катта тажрибага эга бўлмаган трейдерлар "Уч чўққи"ни "Икки чўққи" фигураси билан янглиштирадилар, унинг шаклланишида нарх қўллаб-қувватлаш даражасига икки марта боради. Бизнинг олдимизда қандай фигура бўлишини аниқ белгилаш учун нотўғри прогроз бериш ва пул йўқотишнинг ўрнига бунга кўпроқ вақтни ажратишимиз зарур.

"Уч чуқурлик"

"Уч чуқурлик" "айиқ" тренди вақтида шаклланади ва бозорни тез орада тескари томонга бурилиши тўғрисида билдиради. Баъзан бу фигура қўллаб-қувватлаш чизиғини кесиб ўтаётган узун сояли ва қисқа танали шамни эслатади. Тажрибаси йўқ трейдерлар учун бу ваҳимага сабаб бўлиши мумкин, бироқ "шам"нинг бундай ўзини тутиши бозорда "буқа" кайфияти ҳукмронлигини билдиради. Кесиб ўтувчи шамнинг пайдо бўлиши ёки нарх кун давомида даражага уч марта етиб бориши харид учун яхши сабаб бўлади. Мазкур ҳолатда трейдер қаршилик кўрсатиш чизиғини мўлжаллаши керак.

Барча чўққиларнинг энг баланд нуқтаси деярли битта горизонтал даражада жойлашган. Нарх чўққидан сакрайдиган вақтда учта пасайиш минимумлари ҳам битта горизонталда жойлашади. Агар Сизда "Уч чўққи" шаклланган бўлса, нарх пасайиши ва бўйин даражасидан ўтишини кутинг. Бу ўсувчи тренднинг бурилиши ва қарши йўналишда ҳаракатланишни бошлаши, яъни пасаювчи бўлишини билдиради.

Долзарб паттернлар

Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.