empty
 
 

Валюталар доим жуфти билан савдо қилинади. Валюталар бир бирига нисбатан котировка қилингани учун валюталарнинг номлари белги ( / ) билан ажратилиши ва қуйидаги тарзда белгиланиши мумкин: EUR/USD.


Валюта жуфтликлари бу жуфтликка кирувчи валюталар нархининг нисбатини ифода этади. Масалан, EUR/USD жуфтининг нархи 1 EUR га Сиз қанча миқдорда USD сотиб олишингиз мумкинлигини кўрсатади. Жуфтликдаги биринчи турган валюта таянч валюта ҳисобланади, иккинчиси эса котировка (котировка қилинадиган) валюта бўлиб ҳисобланади. Евро қолган жаҳон валюталарига нисбатан таянч валюта ҳисобланади. Қуйидаги асосий валюта жуфтликлари мавжуд:


Символ Номи Оғзаки сўзлашувдаги ифодалар
EUR/USD Евро-Доллар Евро
USD/JPY Доллар-Йена Йена
GBP/USD Фунт-Доллар Стерлинг ёки Кабель
USD/CHF Доллар-Франк Свисси (Swissy)
AUD/USD Австралия доллари-Доллар Оззи (Aussie)
USD/CAD Доллар-Канада доллари Луни (Loonie)
NZD/USD Янги Зеландия доллари-Доллар Киви (Kiwi)

Majors гуруҳи деб аталувчи жуфтликлар мавжуд бўлиб, улар бўйича Форекс бозоридаги барча операцияларнинг 75%и амалга оширилади: EURUSD, GBPUSD, USDCHF, USDJPY. Кўрамизки, АҚШ доллари тақдим этилган жуфтликларнинг ҳаммасида иштирок этади, шундай қилиб, агар валюта жуфтликларида доллар бўлса, у ҳолда бу жуфтлик асосий валюта жуфтлиги ҳисобланади. Америка доллари иштирок этмаган жуфтликлар "кросс валюта жуфтликлари" ёки кросс курслар дейилади.Қуйида келтирилган кросс курсларда энг фаол савдо қилинади.


Символ Номи
EUR/CHF Евро-Швейцария
EUR/GBP Евро-Стерлинг
EUR/JPY Евро-Йена
GBP/JPY Стерлинг-Йена
AUD/JPY Оззи-Йена
NZD/JPY Киви-Йена



GBP/USD. "Қора чоршанба"
1992 йил.
GBP/USD. "Қора чоршанба"
1992 йил.
Валюта жуфтликлари тарихидан қизиқарли маълумотларни кўриб чиқамиз. Аввалги асрнинг озирида, 1992 йил 16 сентябрда британиянинг фунти кескин арзонлашиб кетди. Буюк Британиянинг тарихига бу кун "қора чоршанба" номи билан кирди. Инглиз футни қадрининг тушиб кетиши GBP/DEM (фунт/немес маркаси) ва GBP/USD (фунт/доллар) валюта жуфтликларига кучли таъсир кўрсатди. 1992 йилнинг ноябридан декабрь ойининг охиригача бўлган даврда британия миллий валютасининг долларга нисбатан ўзгариши 25%ни (GBP/USD 2,01 дан 1,51 гача) ташкил этиди.

Валюта жуфтликларининг тарихидан энг қизиқарли ҳодисаларни кўриб чиқамиз. Форекс бозори тарихи энг қизиқарли ҳаракатлардан бирини 1992 йил кузда, аниқроғи 16 сентябрда Инглизларнинг Фунти кўрсатди. Кейинчалик бу кун қора чоршанба деб аталди, бунда британия валютаси кескин арзонлашиб кетди. Бу ҳолат GBP/DEM (Фунт/Немес маркаси) ва GBP/USD (Фунт/доллар) валюта жуфтликларида жуда кучли сезилди. 1992 йилнинг ноябридан декабрнинг охиригача инглиз фунтининг тушиб кетиши 25%ни (2,01 дан 1,51 GBP/USD гача) ташкил этди. Бу "стерлинг инқирози" асосий сабаби қуйидагилар бўлди деб айтишади: Буюк Британиянинг Европа валюта тизимида белгиланган коридор билан иштирок этиши, яқинда бўлиб ўтган парламент сайловлари, саноат ишлаб чиқариш даражасининг пасайиши, Англия баркининг айнан немис маркасига нисбатанг тенгликни тутиб туришга интилиши, шунингдек жуда кўп инвесторларнинг кетиб қолиши. Шу билан бирга даромаддаги номутаносибликлар туфайли немисларнинг валюта бозори инглизларникига нисбатан анча жозибали бўлиб қолди. Натижада спекулянтлар фунт стерлингларни марка ва долларга сотишга тушишди. Валюта инқирозининг оқибатлари қуйидагилар бўлди: фоиз ставкаси 10 дан 15% гача кескин ортди, Буюк Британия ҳукумати фунтни девальвация қилишга ва Европа валюта тизими (ЕВТ) дан чиқишга мажбур бўлди. Натижада фунт эркин сузувчи алмашув курсига қайтди.

Бошқа бир қизиқарли валюта жуфтлиги тарзида доллар/йена (USD/JPY)ни ажратиб кўрсатиш мумкин. USD/JPY валюта жуфтлиги энг кўп савдо қилинадиган валюта жуфтликлари орасида евро/доллар ва фунт/доллардан кейин учинчи ўринда туради. У Осиё сессияси даврида фаол савдо қилинади. Одатда, бу валюта жуфтлигининг ҳаракати анча текис, USD/JPY жуфтлиги молия бозорларида хавфнинг кескинлашувига тез таъсирланади. 8-йилларнинг ўрталаридан бошлаб, йена америка долларига нисбатан фаол қимматлаша бошлади. 90-йилларнинг бошларида жонланиш ўрнини Япония иқтисодиётида тўла тўхташ юз берди, ишсизлар сони даражаси ортди, иш ҳақи ва умуман аҳолининг турмуш даражаси пасайди.

Натижада, 1991 йилдан бошлаб Японияда кўп миқдордаги молия ташкилотларининг банкрот бўлиши бошланди. Бунинг оқибатида - Токио фонд биржасида котировкалар тушиб кетди, йенанинг девальвацияси юз берди, шундан сўнг ишлаб чиқариш соҳасидаги компаниялар ўртасида банкротликнинг янги тўлқини юзага келди. 1995 йилда эса USD/JPY жуфтлиги бўйича тарихий минимум – 79.80 қайд этилди. 1997 – 1998 йилларда бошланган Осиё инқирози япон йенасининг ағдарилишига олиб келди. Бунинг натижасида доллар/йена валюа жуфтлиги курсининг бир долларга 115 йенадан 150 йенагача ўсиши бўлди.

Жаҳон иқтисодий инқирози инсоннинг деярли барча фаолият соҳаларига ўз таъсирини кўрсатди. Форекс валюта бозорини ҳам у четлаб ўтмади. Ҳолбуки Форекс бозорининг иштирокчилари (марказий банклар, тижорат банклари, инвестиция банклари, брокерлар ва дилерлар, пенсия жамғармалари, суғурта компаниялари, трансмиллий компаниялар) жуда оғир аҳволга тушиб қолган бўлсалар ҳам, Форекс (Forex) бозорининг ўзи муваффақиятли ишлада давом этмоқда, у барқарор ва ҳар доимгидан ҳам даромадлироқдир.

Молиявий инқироз дунёдаги турли валюталарнинг қиймати кескин ўзгаришига олиб келди. Инқироз даврида бошқа барча валюталарга нисбатан йена ҳаммадан кўпроқ мустаҳкамланди. Доллар ҳам эмас, евро ҳам эмас, айнан йена трейдерлар учун энг ишончли восита бўлиб қолди. Бундай мустаҳкамланишнинг сабабларидан бири трейдерларга валюталарнинг бундай парокандалиги яхши жой топиш ҳаётий зурурият эди. Бошқа мутахассислар йена курсининг мазкур ўсиши carry trade битимидан воз кечиш билан билан изоҳлашди. Шундай қилиб, қуйида йена савдо қилинадиган асосий валюта жуфтликлари бўйича курсларнинг ўзгариши келтирилган.



USD/JPY. Осий молиявий
инқирози 1997—1998 йиллар
USD/JPY. Осий молиявий
инқирози 1997—1998 йиллар
90-йилларда яна бир валюта жуфтлиги - доллар/йена (USD/JPY) жиддий таназзулга учради. 80-йилларнинг ўрталаридан бошлаб йена америка долларига нисбатан фаол қимматлаша бошлади. 90-йилларнинг бошларида жонланиш ўрнини япон иқтисодиётида турғунлик эгаллади, ишсизлар сони ортди, иш ҳақи миқдори пасайди ва умуман аҳолининг турмуш даражаси ҳам пасайди. Кўп миқдордаги молия ташкилотлари банкротликка юз тута бошлади.
Бунинг натижасида Токио фонд биржасида котировкалар тушиб кетди ва йенанинг девальвацияси юз берди, шундан сўнг ишлаб чиқариш соҳасидаги компаниялар ўртасида банкротликка юз тутишининг янги тўлқини юзага келди. 1995 йилда JPY/USD валюта жуфтлиги – 79.80 қайд этилди. 1997-1998 йилларда бошланган Осиёдаги инқироз япон йенасининг таназзулига йўл тутишига олиб келди. Бунинг натижасида йена/доллар валюта жуфтлиги курсининг бир доллар учун 115 йенадан 150 йенагача тушиб кетди.
Бироқ бугун дунёдаги асосий валюталар қийматининг кескин ўзгаришига олиб келган 2008 йилдаги жаҳон инқирозидан сўнг йена трейдерлар учун энг ишончли воситалардан бири бўлиб ҳисобланмоқда. У энг кўп савдо қилинадиган евро/доллар ва фунт/доллар каби валюта жуфтликлари ўртасида учинчи ўринда бормоқда. Қуйида йена савдо қилинадиган асосий валюта жуфтликлари бўйича курсларнинг ўзгариши келтирилган:

Валюта жуфтлиги Инқирозгача бўлган қиймат (08.2008) Инқироздан кейинги қиймат (01.2010) Ўзгариши % ларда
USD/JPY 110.38 89.97 -18.5
GBP/JPY 213.50 142.79 -33.22
EUR/JPY 168.48 122.16 -27.5

Жадвалдан кўрамизки йена долларга нисбатан 18% дан ортиқроққа, еврога нисбатан 27,5%, фунтга нисбатан эса 33% га мустаҳкамланди. Энг кучли мустаҳкамланиб қолган валюталардан доллар 4-ўринни эгаллади. Таажжубланадиган жойи шундаки, АҚШда юзага келаётган рецессияга, мамлакат молия тизимининг инқирозга юз тутишига, АҚШ иқтисодиётини қутқариш бўйича Поулсен режасига 750 миллиард доллар сарфланишига ва ўнлаб трлн. долларларда ҳисобланадиган улкан доимий равишда ўсиб бораётган ташқи қарзга қарамай доллар дунёдаги энг ишончли валюталардан бири бўлишда давом этмоқда. Инвесторлар ҳали ҳам америка валютасига ишонишда давом этмоқдалар. Қуйида валюта курсларининг долларга нисбатан ўзгариши жадвали клтирилган.


Валюта жуфтлиги Инқирозгача бўлган қиймат (08.2008) Инқироздан кейинги қиймат (01.2010) Ўзгариши % ларда
EUR/USD 1.5619 1.4328 -8.3
USD/CHF 1.0820 1.0555 -2.5
GBP/USD 1.9774 1.5990 -19.2

Юқорида кўрсатилган маълумотлардан кўринадики, доллар еврога 8,3 фоизга, фунтга 19,2%га мустаҳкамланди. Йена ва франкка нисбатан эса пастга тушиш қайд этилган. Биринчи ҳолатда 18.5%га, иккинчисида 2.5%га.

Мустаҳкамланиб қолган валюталар орасида евро 12-ўринни эгаллади. Қуйидагилар салбий таъсир кўрсатди: Евро ҳудудидаги бир қатор йирик мамлакатларнинг (Германия, Франция, Италия) ишлаб чиқариши ва ЯИМнинг қисқариши, Евроиттифоқда рецессияда хавфлар, ЕИга кирувчи мамлакатларда ишлаб чиқаришнинг стагнацияси, инфляция ва улкан ташқи қарзлар тўғрисидаги ҳисоботлар, хусусан Португалия, Ирландия, Испания ва Грецияда. Греция устида ЕИ ҳудудидан чиқиш хавфи ҳам юзага келди. Евронинг тушиб кетишига инвесторларнинг бу валютадан панагоҳ валюталар (доллар ва йена) фойдасига кетишлари омили кучли таъсир қилди. Валюта курсларининг Еврога нисбатан ўзгариши жадвали қуйида келтирилган:


Валюта жуфтлиги Инқирозгача бўлган қиймат (08.2008) Инқироздан кейинги қиймат (01.2010) Ўзгариши % ларда
EUR/CHF 1.6352 1.4747 -8.8
EUR/GBP 0.7900 0.8991 13.8
EUR/AUD 1.6974 1.5658 -7.7

Молиявий инқироз даврида евро қуйидаги асосий валюталарга нисбатан анча кучини йўқотди: долларга нисбатан 8,3% га, йенага нисбатан 27,5%, франкка нисбатан 8,8% га, австралия долларига нисбатан 7,7% га. Айтиб ўтилганларнинг барчасидан қуйидагича хулоса чиқариш мумкин: Фонд бозори ва бошқа фаолият турларидан фарқли ўлароқ Форекс (Forex) бозори жаҳон молия инқирозидан жабр кўриш билан бирга у маълум фойда ҳам кўрди. Валюта бозорининг кўпгина иштирокчилари ҳам фойда кўришди, уларнинг даромади жаҳон молия инқирози даврида мисли кўрилмаган миқёсда кўпайди. Юзага келган вазиятда кўпчилик кишилар инқироздан чиқишнинг йўлини Форексда кўришмоқда. Хитойда шундай дейишади: "Инқироз бу фақат иқтисодий силкинишларгина ва ижтимоий зуриқишларгина эмас, балки инвестициялар учун қулай вақтдир, шунингдек йиғилиб қолган кўпгина муаммоларнинг ечишдир".


Мақолалар рўйхатига қайтиш
Ҳисоб-варағини очиш
Ҳисоб-варағини очиш
Ҳисоб-варағини тўлдириш
Ҳисоб-варағини тўлдириш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.