empty
 
 

Stochastic Oscillator: тавсифи, созланиши ва қўлланиши

Стохастик Осциллятор Техник Индикатори (Stochastic Oscillator) ёпилишидаги жорий нархни танлаб олинган вақт даври ичидаги нархлар диапазони билан таққослайди. Индикатор икки чизиқ билан ифодаланади. Бош чизиқ %K деб аталади. Иккинчи чизиқ %D деб аталиб, бу %K чизиқнинг сирпанувчи ўртачасидир. Одатда %K туташ яхлит чизиқ билан тасвирланади, %D эса пунктир чизиқ билан ифодаланади. Стохастик Осцилляторнинг учта энг кўп тарқалган интерпретация услуби мавжуд:

Осциллятор (%K ёки %D) аввал маълум даражадан (одатда 20 дан) пастга тушганда, кейин эса ундан юқорига кўтарилганда харид қилинг. Осциллятор аввал бир даражадан (одатда 80 дан) юқорига кўтарилганда, кейин эса ундан пастга тушганда сотинг.

Агар %K чизиқ %D чизиқдан юқорироқ кўтарилса, харид қилинг. Агар %K чизиқ %D чизиқдан пастга тушса, сотинг.
Фарқларни кузатинг. Масалан: нархлар бир қатор максимумларни ташкил этади, Stochastic Oscillator эса ўзининг аввалги максимумларидан юқорига кўтарила олмайди.

Ҳисоблаш

Стохастик осцилляторни ҳисоблаш учун тўртта ўзгарувчидан фойдаланилади:
- %K даврлар. Бу стохастик осцилляторини ҳисоблаш учун фойдаланиладиган бирлик даврлар сони.
- %K секинлашиш даврлари. Бу катталик %K чизиқнинг ички силлиқланганлиги даражасини белгилайди. 1 қийматни тез стохастик осциллятор беради, 3 қийматни эса секин стохастик осциллятор беради.
- %D даврлар. Бу %K ўртача сирпанувчи чизиқни ҳисоблаш учун фойдаланиладиган айрим даврлар сони.
- %D усули. Бу силлиқлаш усули бўлиб (экспоненциал, оддий, силлиқланган ёки мувозанатли), %D ни ҳисоблашда фойдаланилади.

%K ни ҳисоблаш учун формула:
%K = (CLOSE-LOW(%K))/(HIGH(%K)-LOW(%K))*100
Бу ерда:
CLOSE - бугунги ёпилиш нархи;
LOW(%K) - %K даврлар сони учун энг кичик минимум;
HIGH(%K) - %K даврлар сони ичидаги энг катта максимум.
Ўртача сирпанувчи %D қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
%D = SMA(%K, N)
Бу ерда:
N - силлиқлаш даври;
SMA - оддий ўртача сирпанувчи.

   Индикаторлар рўйхатига қайтиш   
Индикаторлар рўйхатига қайтиш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.