empty
 
 

"Мангуст" журнали №9(25) (Март, 2010)

"Торнадо" жанг санъати клуби - Қримнинг спорт эталони!

Қрим – бу ўз анъаналари ва одатларига, шу жумладан, жанг санъатига эга булган ҳудудидир. 2009 йилдаёқ ярим оролда яшовчиларга аралаш якка кураш тарзидаги ажойиб спорт тури ҳали таниш эмас эди. Қрим нисбатан унча катта бўлмаган ҳудуд бўлса ҳам, жуда кўп номдор спортчиларга, шу жумладан Олимпиада совриндорларига эга бўлгани ҳолда ўзининг спорт салоҳиятига эгадир. 2009 йилнинг ноябрь ойида Симферополь шаҳрида "Торнадо" жанг санъати клуби аралаш якка курашлар бўйича "Grand Mix Fight 2009" биринчи кенг миқёсли турнир ташкил этилган бўлиб, у Симферополь давлат циркида ўтказилди. Бу яна битта спорт анъанасини ўтказилнинг бошланиши бўлди. Турнир ажойиб тарзда ўтказилда ва маҳаллий томошабинларда катта таассурот қолдирди. Унда Александр Агафонов, Артем Егоров ва бошқа шулар каби спортчилар иштирок этишди.

Бундан бироз вақт ўтмай, аниқроғи 2010 йилнинг апрелида клуб ўша Симферополь давлат циркида иккинчи "Grand Mix Fight 2010" турнирини ўтказди. Циркда навбатдаги аншлаг, навбатдаги муваффақият! Шу билан бирга аралаш якка кураш (микс-файт)ни оммалаштириш ҳам юқори суръатлар билан борди. Шу йилнинг ёзида биз гуёки амалга ошириб бўлмайдиган ишга қўл урдик. Бизда Судакдаги (Қримнинг шарқий соҳилида) машҳур Генуэз қалъаси деворларида турнирни ташкил этиш тўғрисидаги фикр пайдо бўлди. Айрим шахсларнинг бу фикрдан қайтаришга уринишлари ва пессимистик башоратларига қарамай биз "Генуэз жанги" деб номланган мазкур турнирни ўтказишга қарор қилдик. Қисман одамлар ҳақ эдилар, биз учун бундай катта спорт тадбирини (рингнинг ўзини деярли 2 сутка ўрнатишди!) ташкил этиш жуда оғир кечди. Аммо натижа қандай бўлди денг! Бу, "болаларга айтиб беришга арзигулик" тадбир бўлди! Турнир юмшоқ қилиб айтганда ажойиб ўтди! Илиқ Қрим осмони остида, ҳақиқатан ҳам қадимда жанглар олиб борилган тарихий жойда, кун ботиши пайтида микс-файт бўйича биринчи "Генуэз жанги" бўлиб ўтди! Ҳамма нарсадан ташқари қўшимча равишда унда бутун МДҲ мамлакатларидан жангчилар иштирок этишди. Энди биз аниқ билиб олдик: микс-файт фақат Қримда эмас, балки ундан анча ташқарида яшовчилар учун ҳам қизиқарли экан. Турнир айнан курорт мавсуми қизғин бўлган паллада ўтказилгани сабабли, у МДҲ мамлакатлари, Германия, Бельгия, Финляндия ва бошқа мамлакатлардан келган сайёҳларни ўзига жалб қилиб тўплади. Бизнинг ҳисобларимизга кўра турнирда 5000 дан зиёд киши иштирок этди!

Давомида ўқиш

"Мангуст" журнали №8(20) (Май/Июнь, 2011)

Аралаш якка кураш бўйича "Grand Mix Fight & PROFC" Украина Кубогининг биринчи босқичи

15 апрелда Симферопольда профессионаллар ўртасида аралаш якка кураш бўйича "Grand Mix Fight & ProFC 2011" Украина кубогининг биринчи тури бўлиб ўтди. Симферополь циркининг шинам зали навбатдаги марта Украинанинг барча ҳудудларидан келган ишқибозлар билан лиқ тўлган эди. Қримлик ишқибозлардан ташқари, ўз клублари учун ишқибозлик қилишга Киев, Донецк, Одесса, Херсон, Львов, Днепропетровск, Харьков, Севастопол ва бошқа шаҳарлардан томошабинлар махсус етиб келишди.

Соат 19:00 да ҳамма ўз ўриндиқларида ҳақиқий "байрамни" - микс-файт "байрамини" интизорлик билан кутиб ўтиришар эди! 13 та муросасиз ва ўз қизғинлиги ва томошабоплиги билан ёрқин бўлган яккама-якка жанглар барча томошабинларга бетакрор ҳузур бағишлади, бу жанглар гулдурос қарсаклар ва олқишлар остида ўтди. Томошабинлар Украинанинг энг яхши спортчилари томонидан намойиш этилган нокаутлар, бўғиш ва оғриқ бериш усулларини кузатиш имконига эга бўлишди. Барча спортчиларнинг профессионал тайёргарлиги ва ғалабага интилишлари турнирни қизиқарли ва ўзига тортадиган қилди, турнир бир меъёрда ўтказилди. Қийинчиликларсиз ва фавқулодда ҳодисаларсиз ўтказилган турнир юқори савияда ўтди. 4 млн.дан ортиқ киши бу жангларни телекўрсатувлар орқали қузатиш имкониятига ва 12 000 дан ортиқ киши бевосита онлайн кўрсатувда томоша қилиш имконига эга бўлди!

Давомида ўқиш

"Мангуст" журнали №4-№5 (Август 2011)

Аралаш якка кураш бўйича Украина Кубогининг иккинчи "Grand Mix Fight & ProFC2011" тури натижалари

10 июлда қаҳрамон-шаҳар Севастополда профессионаллар ўртасида аралаш якка кураш бўйича Украина кубогининг иккинчи "Grand Mix Fight & ProFC2011" тури бўлиб ўтди. Турнир қаҳрамон-шаҳар ва курорт Севастополнинг энг жаннатмакон гўшаси ҳисобланган, "Қора денгиз соҳилида жойлашган "Хорошо" кўнгилочар халқаро мажмуада бўлиб ўтди. Қрим табиати ва соф ҳаво жангчиларга ўзларининг энг яхши сифатларини намойиш қилишларига имкон берди. Бунинг оқибатида жангларнинг тўқсон фоизи муддатидан илгари якунланди. Бу жангларда бўғувчи, оғриқ берувчи усуллар намойиш қилиниши билан бирга нокаутлар ҳам бўлди. Турнирнинг тўлиқ натижалари.

Давомида ўқиш

Орқага

Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.